17/08/2022
Ризқ Аллоҳдан, ташвишланманг!
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Қуръони каримнинг тўқсонта жойида Аллоҳ таоло ҳар бир бандасига ризқ беришни Ўз зиммасига олганини ва улар учун аниқ ўлчаб қўйганини ўқидим. Фақат биргина жойда шайтон фақирликни ваъда қилишини учратдим.
Нега биз рост сўзловчи Роббимиз - Аллоҳнинг тўқсонта гапига шубҳа қилиб, ёлғончи каззоб - шайтоннинг биргина гапига ишонаверамиз?
.uz_
29/07/2022
Ё роббий, ушбу жума кунининг шарофатидан ихлосла қилган дуоларимизни қабул айла, бизларга мусаффо қалблар ато эт!!!
Ассалому алайкум, яхшилар!
22/07/2022
Orziqib kutayotgan kunimiz tezroq kelishini orzu qilamiz-u, lekin o'tib ketayotgan kunlar bizning umrimiz ekanini unutib qo'yamiz...
.uz
09/07/2022
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим!
Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломларимиз бўлсин!
Азизлар, барчангизга шодлик – ҳуррамлик, ҳузур – ҳаловат, хайр – эҳсон, саховат, меҳр - мурувват айёми – Қурбон ҳайити муборак бўлсин!
Қадрли ватандошлар, мўмин – мусулмон биродарлар, муниса опа – сингиллар доруломон замонда, тинчлик заминида, Аллоҳнинг назари тушган ватанда яшашликни таъминлаган Аллоҳ таолога шукроналаримиз бўлсин.
Аллоҳ таоло жаннатмонанд юртимизга тинчлик, оилаларимизга фаровонлик, иймон – эътиқодимизга мусаффолик, ризқу рўзимизга баракот ато қилсин! Қурбон ҳайити барчаларимизга муборак бўлсин!
.uz
08/07/2022
@alquran_uz_ @muslimuzportali
07/07/2022
Ё Роббим!
Бизларни бугун тақсимлайдиган хайринг, хидоят берадиган нуринг, улашадиган раҳматинг, берадиган ризқингдан энг кўп насибадор бандаларингдан қилгин!!!
Кунингиз файзу баракотга тўлсин, жума айёми ва арафа куни муборак бўлсин!!!
24/06/2022
#Ҳадис
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. Одам шу куни яратилди, шу куни қабз қилинди. (Сурга) пуфлаш шу кунидир. Қаттиқ қичқириқ шу кунидир. Бу кунда менга салавотни кўп айтинглар, чунки салавотларингиз менга намоён қилинади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз чириб, йўқ бўлиб кетган бўлсангиз, қандай қилиб бизнинг салавотимиз сизга намоён қилинади?» дейишди. У зот: «Аллоҳ азза ва жалла ерга анбиёларнинг жасадини ҳаром қилган», дедилар».
Абу Довуд ривояти.
20/06/2022
Инсонни яратилишидан мақсад бандаликни бажаришдир. Бандаликдан мақсад эса ҳар кору ҳолда Аллоҳни унутмасликдир.
Хожа Аҳрори Валий (қ.с)
09/06/2022
Ассалому алейкум дустларим,Жума аййоми муборак булсин😊
03/06/2022
Ассалому алайкум!
Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!
Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!