БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Бугун сизу биз энг улуғ, энг азиз байрамимиз, жонажон Ўзбекистонимиз Истиқлолининг қутлуғ 29 йиллик тўйини кўп миллатли халқимиз билан биргаликда бир тану бир жон бўлиб, меҳнатдаги улкан муваффақиятларимиз тантанаси ила кўтаринки руҳда қарши олмоқдамиз.
Байрам шукуҳи сизу бизнинг қалбимизга олам-олам шодлик улашиб турган бир пайтда биз сизларни яна бир бор энг улуғ ва энг азиз байрамимиз билан самимий табриклаймиз!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Хонадонларимизни файзу барака, бахт ва қувонч асло тарк этмасин. Элимизнинг, Сиз азизларнинг бошингиз омон бўлсин! Ватанимиз равнақини, юртимиз келажагини, фарзандларимиз камолини кўриш бахти барчамизга насиб этсин!
Байрамингиз яна бир бор муборак бўлсин!
https://t.me/FerghanaFootballAssociation
Ferghana Football Association
Футбольная Ассоциация Ферганской области
Новости Фер?
Фарғона вилояти футбол ассоциацияси мураббийлар билан ишлаш бўлими мутахассиси Равшан Мирзакаримов ва Мини футбол бўлими мутахассиси Фаррух Зокировлар билан сухбат бўлиб ўтди. Сухбатда Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 22 май кунги қарори ҳудудий футбол ассоциациялари ва Вилоятимизда олиб борилаётган ишлар юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтишди.
https://t.me/FerghanaFootballAssociation
06/06/2020
📋Эълон
Ҳурматли фарғоналиклар Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Фарғона вилоят футбол ассоциацияси томонидан ташкил этиладиган ЎФА нинг футбол мураббийлик "Д" лицензияси ўқиши режалаштирилмоқда ўқиб келажакда мураббийлик қилиш ниятидаги ёшларни ўқув-семинарига таклиф этамиз. Бунинг учун сиз камида ўрта махсус Жисмоний тарбия йўналишда ўқиган бўлишингиз керак бўлади ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ufa-trener. uz электрон хужжат жойлаган бўлишингиз лозим.
Тўлиқ маълумот олиш учун:
Фарғона футбол ассоциацияси мураббийлар билан ишлаш бўлими мутахассиси Равшан Мирзакаримовга мурожаат қилишингиз мумкин.
Тел: +998916673113.
Superliga o'yinlari boshlanmoqda!
Ватанни севмоқ иймондандир, бу сўз кимларгадир оддий эшитилиши мумкин лекин Ўзбек ҳалқига бу шиор, юрагини туб тубидан чиқадиган буюк сўздир. Бундай гўзал юртда яшаётганимиздан ва шу ватанга муносиб бўлишга ҳаракат қилмоғимиз лозим.
Фарғона футбол ассоциацияси матбуот хизмати. https://t.me/ferghanafootballassociation
🎖9-май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Фарғона вилояти футбол фахрийларини ёд олиб уларга яна бир бор эҳтиром кўрсатиш мақсадида вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев Фарғона футболи учун кўп йиллар ҳизмат қилган фахрийларини йўқлади ва уларга вилоят футбол ассоциацияси номидан ташаккурномалар тақдим этди.
https://t.me/FerghanaFootballAssociation
08/05/2020
Футбольная Ассоциация Ферганской области
Новости Ферганского Футбола.
🎖 9-май Хотира ва Қадрлаш куни
Хотира бор экан,тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор,тирикдир ғурур.
Хотира — элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира — эртани ёритгувчи нур.
Ҳатто майсанинг ҳам хотираси бор,
Майса хотираси — нурга интилмоқ.
Кўкарса — иккига бўлиб ташлайди
Йўлининг устида турса ҳатто тоғ.
То қуёш осмонда порлаб тураркан,
Осмондай мангусан,эй, она халқим!
Ҳар бир фожиага,ҳар бир шарафга,
Баҳо бермоққа ҳам ёлғиз сен ҳақли!
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Фарғона футбол ассоциацияси вилоятимиз футбол фахрийларини ёд этиб улар ётган ерларни зиёрат этиб дуода бўлдилар ва тинч осойишта кунимизга шукурлар қилишди.
07/05/2020
Пандемия даврида вилоятдаги стадионлар ва футбол майдонлари ҳолатини кўздан кечириш ва ўрганиш мақсадида Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари М.Дадабоев ва вилоят футбол ассоциацияси 1 вице-президенти Н.Отақўзиевлар, жойларда бўлиб, вилоятимиздаги майдонларни бугунги кундаги ҳолатини ўрганишди. Дастлаб "Қўқон-1912" футбол майдони ва ечиниш хоналари кўздан кечирилди.
t.me/ferghanafootballassociation
Click here to claim your Sponsored Listing.
Location
Category
Contact the business
Website
Address
Fergana
Opening Hours
| Monday | 09:00 - 17:00 |
| Tuesday | 09:00 - 17:00 |
| Wednesday | 09:00 - 17:00 |
| Thursday | 09:00 - 17:00 |
| Friday | 09:00 - 17:00 |
| Saturday | 09:00 - 17:00 |