Polvonlar Milliy Markazi

Polvonlar Milliy Markazi

Share

Sports Organisation Organisation's co-founders are 38 sport federations of Uzbekistan.

Initiator of competition "Do you know your polvons (sportsmen)?" which is held among the students of republican colleges, lyceums and schools of Uzbekistan.

06/04/2014

Хроника. 2009-2010 йиллар:

2009 йилнинг 21 апрелида Ўзбекистонда спортнинг якка кураш турларини ривожлантириш ва оммалаштириш, фахрий спортчиларни улуғлаб, уларни моддий маънавий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, спорт соҳасидаги маданий миллий меросни сақлаш, мамлакатимиз спорти нуфузини ошириш ва яккакураш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, катта спорт аренасини тарк этгандан сўнг номи унутилиб бораётган буюк яккакураш полвонлари номини тиклаш ва тарихга муҳрлаш, уларнинг бой тарихий меросини ёшлар онгига сингдириш ва шу орқали ўсиб келаётган ёш авлод қалбида Ватанга садоқат, ўзига ишонч, спортга муҳаббат туйғуларини уйғотиш мақсадида ташкил этилган «Polvonlar Milliy Ensiklopediyasi» масъулияти чекланган жамияти (РМЕ) ўз низомида белгиланган мақсад-вазифалар доирасида фаолият олиб бормоқда.
2009 йил 24 июлда «Polvonlar Milliy Ensiklopediyasi» масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий Академияси, Ўзбекистон Республикаси Шарқ яккакурашлар ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази, Яккама-яккакураш бўйича Республика олий спорт мактаби ва Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия институтлари ташкилотчилари билан ҳамкорлигида Миллий матбуот марказида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ушбу анжуманда «Polvonlar Milliy Ensiklopediyasi» масъулияти чекланган жамияти ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситалари олдида белгилаб олди.
2009 йилнинг 19 августида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Шарқ яккакураш ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, Яккама-якка кураш бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ва барча яккакураш федерацияларининг раҳбарлари ва масъул вакиллари иштирокида ўтказилган анжуманда РМЕ жамиятининг 2009-2010 йиллар учун фаолият дастури, ҳамда 35 та яккакураш федерациялари РМЕ жамиятининг таъсисчилари этиб тасдиқланди ва келажакда “Polvonlar milliy ensiklopediyasi” жамияти деб аталиши эълон қилинди. Бундан ташқари жамият веб-сайти, фонди ва бошқа айрим йўналишлар юзасидан тегишли қарорлар, шунингдек Президентимиз ва халқимиз номига мурожаатнома ҳам қабул қилинди ва барча федерация раҳбарлари томонидан имзоланди. Бу мурожаатноманинг асл нусҳаси А.Навоий номидаги давлат миллий кутубхонасига сақлаш учун топширилди. Анжуманда “Полвон” сўзига изоҳ берилди ва тасдиқланди. (1-илова)
2009 йилнинг 23-26 октябрда Тошкент шаҳрида ЮНЕСКО шафелигида “Миллатнинг дунёга танилишида анъанавий спорт турларининг ва ўйинларнинг аҳамияти” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. 20 дан ортиқ мамлакатлар вакиллари қатнашган анжуманда РМЕ жамиятининг тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда жамиятнинг мақсад-вазифалари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди ва конференция қарорига киритилди. ЮНЕСКО вакили жаноб Марселин Далли ўз маърузасида РМЕ тўғрисида шундай деди: “Юқори натижаларга эришган спортчиларнинг вақт ўтиши билан номларининг унутилиши дунёнинг ривожланган давлатлари ҳаёт тарзига хос “касаллик”дир. Жаҳонда илк бора Ўзбекистонда бу “касалликка” қарши кенг миқёсда ҳаракат бошланди. Бу эса XXI асрнинг энг катта оламшумул янгилигидир. У ҳам бўлса, ушбу юрт Президенти олиб бораётган оқилона сиёсат туфайлидир. Ўзбекларнинг очиқ чеҳрасига қараб, менда бу юртнинг тараққиётига катта умидлар уйғонди. Тинч-фаравон ҳаёт, осойишталик ҳукмрон мамлакатда шу сингари илғор ғоялар яратилади”.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 январдаги “Баркамол авлод йили” Давлат дастури тўғрисидаги ПҚ-1271-сонли Қарори ижроси доирасида РМЕ ташаббуси билан республика умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўртасида “Сиз полвонларингизни биласизми?” мавзуида танлов ташкил этилди. Танловнинг ташкилий қўмитаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълим маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти, Шарқ яккакураш ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази, РМЕ жамияти вакиллари иштирокида шакиллантирилди. 2010 йилнинг 9 февралда ташкилий қўмитанинг илк йиғилиши бўлиб ўтди, унда ташкилий қўмита раиси, ўринбосарлари ва ҳакамлар хайъати раиси тасдиқланди, ҳамда танловни жойларда юқори даражада ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди ва танлов йил давомида ўтказилиши эълон қилинди.
Қайд этиш жоизки, РМЕ жамияти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда танловни ўтказиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилди, ҳудудларда танловнинг туман, шаҳар ва вилоят босқичларини ўтказиш бўйича белгиланган ишлар амалга оширилди. Танловнинг барча босқичларини юқори савияда ўтказиш мақсадида ҳудудий ташкилий қўмиталарга Республика хотин-қизлар қўмитасининг жойлардаги қўмиталари раҳбарлари раис этиб тайинланди.
РМЕ жамияти бу танлов орқали халқимиз миллий спорт турлари тарихини ўрганиш, уларни ўсиб келаётган ёш авлод онгига сингдириш, XIX-XXI асрларда яшаб ўтган, шунингдек ҳозирги кунда ҳаёт бўлган яккакураш спорт турларидан бири билан шуғулланиб, Олимпия, Осиё ўйинларида, Жаҳон, Европа ва мамлакат чемпионатларида ғолиб ёки совриндор бўлган полвонлар ва мураббийлар ҳақида маълумотлар тўплаб, ягона нусхада эксклюзив энциклопедияни чоп этишга қаратилган. Ушбу энциклопедия А.Навоий номидаги давлат миллий кутубхонасига топширилади.
2010 йил 12 мартда РМЕ жамияти ташаббуси билан “Баркамол авлод тарбиясида миллий спорт ўйинларининг ўрни ва аҳамияти” мавзуида илмий-амалий анжуман ташкил этилди. Унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, ЎзМТДП Марказий кенгаши ижроия қўмитаси, Республика маънавият тарғиботи маркази, Шарқ яккакураш ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази, Республика яккакураш федерациялари, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Камолот” ЁИҲ, “Маҳалла” жамғармаси раҳбарлари ва ОАВ вакиллари қатнашди. Анжуманда ўзбек миллий спортининг ўрни ва аҳамиятини ёшлар онгига сингдириш масалаларини муҳокама қилиш билан бир қаторда миллий спорт турлари бўйича амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақида таклифлар берилди. Бу таклифлар юзасидан ҳозирги кунда муайян ишлар олиб борилмоқда.
2010 йил 3 майда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилишида РМЕ жамиятининг таклифига кўра Олимпия. Осиё ўйинлари ва Жаҳон, Европа, Осиё чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари ҳамда мамлакат чемпионлари нафақага чиққандан сўнг уларга 30 фоизлик устама ҳақ бериш масаласи кўриб чиқилди ва фракция бу масала юзасидан тегишли қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклифини Қонунчилик палатаси йиғилишида муҳокама этилишига эришиш юзасидан иш олиб боришини маълум қилди.

17/05/2012

Ўзбекистонда спортнинг яккакураш турларини ривожлантириш ва оммалаштириш, фахрий спортчиларни улуғлаб, уларни моддий маънавий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, спорт соҳасидаги маданий, миллий меросни сақлаш, мамлакатимиз спорти нуфузини ошириш ва яккакураш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, катта спорт аренасини тарк этгандан сўнг номи унутилиб бораётган буюк яккакураш полвонлари номини тиклаш ва тарихга муҳрлаш, уларнинг бой тарихий меросини ёшлар онгига сингдириш ва шу орқали ўсиб келаётган ёш авлод қалбида Ватанга садоқат, ўзига ишонч, спортга муҳаббат туйғуларини уйғотиш, спорт усталари ва мураббийларининг республикада ҳамда халкаро мусобақаларда эришган ютуқлари ҳақида маълумотлар тўплаб чоп этиш, спортнинг ушбу турларини ривожлантириш борасида миллий ва халқаро конференцияларни ташкиллаштириш мақсадида 2009 йил 21 апрелда “Polvonlar milliy ensiklopediyasi” жамияти (PME) ташкил этилди.

Photos 17/05/2012

Pahlavon Mahmud is a great athlete of ancient Uzbekistan

Photos 17/05/2012

The emperor Amir Temur is the greatest warrior and athlete in Uzbek history

27/01/2012

2011 йил 10–14 ноябрда Туркиянинг Анталия шаҳрида TAFISA (The Association For International Sport for All) халқаро ассоциациясининг 22–Бутунжаҳон конгресси ва Бош ассамблеясининг йиғилишида Ўзбекистон Республикаси номидан “Polvonlar Milliy Ensiklopediyasi” жамияти ҳам 80 дан ортиқ давлатлар қаторида иштирок этди ва TAFISAнинг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.
“Polvonlar Milliy Ensiklopediyasi” жамияти TAFISAнинг келгусидаги режалаштириладиган барча тадбирлари ва 4 йилда бир марта бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон ўйинларида ҳақиқий аъзо сифатида иштирок этиб, ўзбек халқининг тарихий анъаналари, қадриятлари, маданияти ва миллий спорт ўйинларини 140 дан ортиқ давлатлар орасида намойиш этиш ҳуқуқига эга бўлди.
TAFISAнинг 5–Бутунжаҳон ўйинлари 2012 йил Литванинг Шяулай шаҳрида, 2016 йил 6–Бутунжаҳон ўйинлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтади.
“Polvonlar Milliy Ensiklopediyasi” жамиятининг таклифига биноан, Шяулай 2012 йил 5–Бутунжаҳон ўйинларининг директори Kestutis Petraits (Литва) ва Бутунжаҳон ўйинларининг ташкилий қўмитаси аъзоси, FILAда Анъанавий спорт турлари қўмитаси Президенти Vileita Gintautas (Литва) Ўзбекистонга ташриф буюришди.
Шу муносабат билан, 2012 йил Шяулай шаҳрида бўлиб ўтадиган 5–Бутунжаҳон ўйинларида ўзбек халқ ўйинлари, тарихий анъаналари, қадриятлари, маданияти ва миллий спорт турларини жаҳонда танитиш ҳамда халқаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида “Polvonlar Milliy Ensiklopediyasi” жамияти ташаббуси билан 2012 йил 17 январ куни Миллий олимпия қўмитасида “TAFISA Шяулай 2012 йил 5–Бутунжаҳон ўйинларида туризм, ўзбек халқ ўйинлари ва миллий спорт турларининг ўрни” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда 2012 йил Шяулай шаҳрида бўлиб ўтадиган TAFISA 5–Бутунжаҳон ўйинларида ўзбек халқ ўйинларидан бири бўлган “Жунтепки” (ланка) ўйинини, “Ўзбек жанг санъати” миллий спорт турини ва ўзбек туризмни ҳамда Ўзбекистон тарихий обидалари тўғрисида фотоальбомлар ва электрон манбалар орқали, шунингдек, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси томонидан Ўзбек миллий шоҳ таоми ҳисобланган “палов-ош”ни Ўзбекистон миллий таомлари сифатида намойиш этиш масалалари кўриб чиқилди ва хорижий меҳмонлар томонидан маъқулланди.

Want your business to be the top-listed Gym/sports Facility in Tashkent?

Click here to claim your Sponsored Listing.

Location

Telephone

Address


59, Mustaqillik Shoh Ko'chasi
Tashkent
100000