Uzbekistan Boxing Federation

Call Directions Website

Uzbekistan Boxing Federation Ўзбекистон бокс федерациясининг расмий канали

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муборак!Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан барча юртдош...
01/09/2026

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муборак!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этамиз!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз фаровон бўлсин! Ватанимиз байроғи дунё ареналарида ҳамиша баланд ҳилпирасин!

Эътироф — юксак меҳнатга муносиб баҳоХабарингиз бор, юртимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан бир қатор феде...
28/08/2026

Эътироф — юксак меҳнатга муносиб баҳо

Хабарингиз бор, юртимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан бир қатор федерация ва ассоциациялар мутасаддилари, спортчилар ҳамда соҳа фидойилари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган эди.

Қувонарлиси, ушбу юксак эътироф Ўзбекистон бокс федерацияси жамоаси вакилларини ҳам четлаб ўтмади.

Жумладан, федерациямиз спорт бўлими раҳбари Қобил Завқиев, федерациямизда иш юритувчи ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича мутаҳассис Саида Усмонходжаева ва шунингдек, икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирландилар.

Мазкур эътироф уларнинг мамлакатимиз спорти, хусусан, Ўзбекистон бокси ривожига қўшаётган муносиб ҳиссаси, самарали меҳнати ва фидойилигига берилган юксак баҳо бўлди.

Ўзбекистон бокс федерацияси жамоаси номидан вакилларимизни ушбу муносиб эътироф билан самимий муборакбод этамиз.

Уларга келгуси фаолиятларида мустаҳкам соғлик, улкан муваффақиятлар ва Ўзбекистон спорти шарафини янада юксалтириш йўлида янги зафарлар тилаймиз!

🎁Таваллуд айёмингиз муборак, Ойбек Омилович!Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби, Ўзбекистон текбол федер...
26/08/2026

🎁Таваллуд айёмингиз муборак, Ойбек Омилович!

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби, Ўзбекистон текбол федерацияси раиси, Ўзбекистон регби федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, ООК Этика қўмитаси аъзоси, “Дўстлик” ва Осиё Олимпия кенгашининг “Буюк хизматлари учун” орденлари соҳиби Ойбек Омилович таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ёшлигидан спортга меҳр қўйган Ойбек Омилович турли масъулиятли лавозимларда самарали меҳнат қилиб, юртимиз спорти ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Рио-2016, Токио-2020 ва Париж-2024 Олимпия ўйинларидаги юксак натижаларда ҳам у кишининг муносиб ҳиссаси бор.

Ўзбекистон бокс федерацияси ва бутун боксчилар оиласи номидан Сизни таваллуд айёмингиз билан чин қалбдан муборакбод этамиз!

Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий хотиржамлик, бахт-саодат ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз. Юртимиз спортини янада юксалтириш йўлидаги эзгу ишларингиз доимо омад ва зафарлар билан ҳамоҳанг бўлсин!

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, Ойбек Омилович!

🎁Таваллуд айёмингиз муборак, Сакен Джетибаевич!Бугун, 22 август куни Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринб...
22/08/2026

🎁Таваллуд айёмингиз муборак, Сакен Джетибаевич!

Бугун, 22 август куни Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, “Asian Boxing” ташкилоти вице-президенти Сакен Полатов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Сакен Джетибаевич ўзбек спорти ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, ўз ишига садоқатли ва энг жонкуяр спорт функционерларидан биридир.

2019 йилда Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаганидан сўнг, юртимиз бокси халқаро майдонда ҳақиқий лидерлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллади. Париж Олимпиадасида қайд этилган мутлақ рекорд, жаҳон чемпионатларидаги етакчилик ва қитъадаги ҳукмронлик — буларнинг барчасида Сакен Джетибаевичнинг самарали фаолияти, ташаббускорлиги ва меҳнатининг алоҳида ўрни бор.

Унинг спорт ривожига қўшаётган муносиб ҳиссаси ва фидокорона меҳнатлари юксак эътироф этилиб, 2021 йилда “Дўстлик” ордени, 2024 йилда эса “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.

Биз ҳам Сакен Джетибаевичнинг ўзбек спорти, хусусан, бокс ривожи йўлидаги меҳнатларини юксак қадрлаймиз ва самимий миннатдорлигимизни билдирамиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон бокс федерациясининг аҳил жамоаси номидан Сакен Джетибаевични таваллуд айёмлари билан чин қалбдан муборакбод этамиз!

У кишига мустаҳкам соғлик-саломатлик, оилавий хотиржамлик, узоқ умр, барча эзгу орзу-ниятларининг рўёбини ҳамда масъулиятли ва шарафли касбий фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Ҳурмат билан,
Ўзбекистон бокс федерацияси жамоаси.

🎁Таваллуд айёмингиз муборак, Ачилбай Жуманиязович!Бугун Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбос...
20/08/2026

🎁Таваллуд айёмингиз муборак, Ачилбай Жуманиязович!

Бугун Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раиси Ачилбай Жуманиязович Раматов таваллуд айёмларини нишонламоқдалар.

Ачилбай Жуманиязович Раматов 1962 йил 20 август куни таваллуд топган. У киши мамлакатимиз тараққиётининг турли соҳаларида, хусусан, ўзбек боксининг бугунги юксак натижаларга эришишида муносиб ҳисса қўшиб келаётган фидойи раҳбар ва спорт жонкуяри сифатида эътироф этилган.

Ачилбай Раматовнинг юрт тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган. У киши «Дўстлик», «Фидокорона хизматлари учун» ва «Эл-юрт ҳурмати» орденлари, шунингдек, мамлакатимизнинг олий мукофоти — «Ўзбекистон Қаҳрамони» фахрий унвонига сазовор бўлган.

Фурсатдан фойдаланиб, Ачилбай Жуманиязович Раматовни таваллуд айёмлари билан самимий муборакбод этамиз!

У кишига мустаҳкам соғлик, узоқ ва баракали умр, оилавий хотиржамлик, масъулиятли ва шарафли фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Ҳурмат билан,
Ўзбекистон бокс федерацияси жамоаси ва боксчилар оиласи.

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, Ачилбай Жуманиязович!

Руфат Рисқиев вафот этдиАфсонавий боксчи Руфат Рисқиев оғир хасталикдан сўнг вафот этди.Руфат Рисқиев ўзбек боксчилари о...
15/08/2026

Руфат Рисқиев вафот этди

Афсонавий боксчи Руфат Рисқиев оғир хасталикдан сўнг вафот этди.

Руфат Рисқиев ўзбек боксчилари орасида биринчи жаҳон чемпиони, у 1974 йилда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Қолаверса, 1976 йилги Олимпия ўйинларида кумуш медаль соҳиби бўлганди.

Сўнги йилларда оғир хасталик билан курашган Рисқиев 76 ёшида вафот этди.

Ўзбекистон бокс федерацияси ва бутун боксчилар оиласи номидан Руфат аканинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур таъзия билдирамиз.

Ўтганларнинг охирати обод, жойлари жаннатдан бўлсин. 🤲

🎁Фазлиддин Эркинбоевни табриклаймиз.Бугун Ўзбекистон бокс миллий терма жамоаси аъзоси, Ёшлар ва Катталар ўртасида Жаҳон ...
06/08/2026

🎁Фазлиддин Эркинбоевни табриклаймиз.

Бугун Ўзбекистон бокс миллий терма жамоаси аъзоси, Ёшлар ва Катталар ўртасида Жаҳон чемпиони, кўп карра Осиё ва Ўзбекистон чемпиони, World Boxing ташкилоти кубоги олтин медали соҳиби, иқтидорли боксчимиз Фазлиддин Эркинбоев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Фурсатдан фойдаланиб спортчимизга соғлик-саломатлик, узоқ умр ва янгидан-янги марраларни забт этишини тилаб қоламиз.

Ўзбекистон бокс федерацияси ва Болалар онкологияси, гематологияси ҳамда иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази ўртас...
27/07/2026

Ўзбекистон бокс федерацияси ва Болалар онкологияси, гематологияси ҳамда иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ўзбекистон Бокс федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Учрашувда Ўзбекистон Бокс федерацияси бош котиби Миршоҳид Тиллабоев, таниқли мураббий Раҳматжон Рўзиохунов, Ёшлар ва Катталар ўртасида Олимпиада чемпиони, 3 карра Жаҳон чемпиони Абдумалик Халаков ҳамда икки карра Олимпия чемпиони Баҳодир Жалолов иштирок этди.

Меморандум болалар ва ўсмир спортчилар саломатлигини муҳофаза қилиш, профилактик тиббий кўрикларни ташкил этиш, илмий-амалий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни назарда тутади. Шунингдек, 18 ёшгача бўлган спортчилар учун ихтисослаштирилган тиббий хизматни янада такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Ташриф доирасида федерациямиз вакиллари марказда даволанаётган болалар билан самимий суҳбатлашиб, уларни тезроқ соғайиши ва ҳаётда ўз мақсадларига эришиши учун руҳлантирди. Учрашувнинг энг қизиқарли қисмида эса болалар икки карра Олимпия чемпиони Баҳодир Жалолов билан билан савол-жавоб уюштириб, қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Мазкур мулоқот бемор болаларга катта мотивация ва кўтаринки кайфият бағишлади!

Арманистондаги турнир якунланди.20-25 июль кунлари Арманистоннинг Ереван шаҳри катталар ўртасида “Yerevan Mayor Cup” хал...
25/07/2026

Арманистондаги турнир якунланди.

20-25 июль кунлари Арманистоннинг Ереван шаҳри катталар ўртасида “Yerevan Mayor Cup” халқаро турнирига мезбонлик қилди. Унда 4 нафар боксчимиз ҳам иштирок этиб, уларнинг барчаси ғолиб ва совриндор бўлишди.

🥇Олтин медал:
-90 кг. Тўрабек Хабибуллаев

🥈Кумуш медал:
-55 кг: Шахзод Музаффаров

🥉Бронза медал:
-60 кг: Самандар Олимов
-70 кг: Иқболжон Холдоров

Мураббий: Нодир Ғуломов
Ҳакам: Аслиддин Абдуалимов

24–31 июль кунлари Қарши шаҳрида бокс бўйича U-17 ёш тоифасидаги Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтади.Мазкур мусобақад...
23/07/2026

24–31 июль кунлари Қарши шаҳрида бокс бўйича U-17 ёш тоифасидаги Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада юртимизнинг барча ҳудудларидан энг иқтидорли ёш чармқўлқоп усталари иштирок этиб, чемпионлик ҳамда совринли ўринлар учун ўзаро куч синашадилар.

Бир ҳафта давомида давом этадиган беллашувлар ёш боксчилар учун ўз маҳоратини намойиш этиш, мураббийлар эса келажакда миллий терма жамоага муносиб номзодларни саралаб олиш имконига эга бўлади. Шунингдек, мусобақа мамлакатимизда ёшлар боксини янада ривожлантириш ва янги иқтидорларни кашф этишда муҳим аҳамият касб этади.

Address

Tashkent

Opening Hours

Monday 09:00 - 17:00
Tuesday 09:00 - 17:00
Wednesday 09:00 - 17:00
Thursday 09:00 - 17:00
Friday 09:00 - 17:00

Telephone

+998712454961

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Uzbekistan Boxing Federation posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Shortcuts

Share

Category